Конституциявий ислоҳотлар талаба-ёшлар нигоҳида – Қонунчилик муаммолари институти
Конституциявий ислоҳотлар Янгиликлар

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Конституциявий ислоҳотлар талаба-ёшлар нигоҳида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, талабалар, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Муҳокамалар жараёнида Конституциясга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича Конституциявий комиссиянинг йиғилишлари ва брифингларида кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан ёшлар ўз фикрларини билдирди.

Хусусан, инвесторлар учун имтиёзлар, енгиликлар асосий Қонунимизда қатъий белгилаш, хусусий мулк дахлсизлиги кафолатини кучайтириш, инсоннинг иқтисодий ҳуқуқларини таъминлашнинг энг муҳим ва зарур шарти сифатида хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси тамойилларини амалга ошириш каби таклифлар талаба ёшлар томонидан қўллаб-қувватланди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan