Конституциявий ислоҳотлар халқ муҳокамасида – Парламент тадқиқотлари институти
Конституциявий ислоҳотлар

Маълумки, мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. 2022 йилнинг 25 июнидан бошланган умумхалқ муҳокамаси натижалари умумлаштирилиб, қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Унинг натижаларига кўра, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади.

Бугунги кунда Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришларга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказмоқда.

Боғот туманида Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тажиев иштирокида шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев, сенатор Умарбек Шарипов, Қонунчилик палатаси депутати Ботир Тўразода, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла фаоллари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ёшлар ва ОАВ вакиллари  иштирок этди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan