“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси моҳияти ва аҳамиятига бағишланган тарғибот ишлари айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида қизғин давом этмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида ҳам ташкил этилди.
Унда асосий маърузачилар сифатида Конституциявий комиссия ҳузуридаги эксперт гуруҳи аъзоси, Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори, профессор Восит Эргашев ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бош илмий ходими, юридик фанлар номзоди Саидаҳмад Ишанходжаев иштирок этиб, улар томонидан Агентлик ходимларига Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмуни ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.