Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботи – Қонунчилик муаммолари институти
Конституциявий ислоҳотлар Янгиликлар

   Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик иштирокида қизғин муҳокама қилинмоқда.

   “Агробанк” АТБ Бош офисида ташкил этилган тадбир ҳам айнан ушбу жараёнга бағишланди.

  Бош офис ҳамда ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этган видеоконференцалоқада Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шахноза Жолдасова маъруза қилиб, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлар моҳияти бўйича атрофлича тушунча бериб ўтди.

 Таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси халқимиз томонидан, шу жумладан давлатимиз раҳбарининг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда “инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак” деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиққан ҳолда тайёрланган.

   Дарҳақиқат, киритилаётган ўзгаришлар “Инсон қадри учун” ва “Инсон–жамият–давлат” бош тамойилларига асосланган бўлиб, миллий конституцияввий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Асосий қонунимизнинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритишни назарда тутади.

  Бу, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

  Очиқ руҳда ўтган мулоқот асносида банк ходимлари фаол иштирок этиб, ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan