Конституциявий ислоҳотлар кенг жамоатчилик муҳокамасида – Парламент тадқиқотлари институти
Конституциявий ислоҳотлар

Мазкур учрашувларда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти тушунтирилиб, иштирокчилардан таклиф ва тавсиялар олинмоқда.

Хусусан, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров Қашқадарё вилоятининг Дехқонобод ва Кўкдала туманларида бўлиб, йиғилганларга конституциявий ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида, сенатор лойиҳада асосий Қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan