Хабарингиз бор, айни кезларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамалардан ўтказилмоқда.
Бу жараёнда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ҳам тарғибот тадбири ташкил этилди.
Палата тизимидаги барча ходимлар иштирокида онлайн ва офлайн тарзда ўтказилган тадбирни Палата раисининг биринчи ўринбосари Ислам Джасимов олиб борди.
Унда Институтимизнинг масъул ходимлари – бўлим бошлиғи Хайрулла Рузметов ва бош илмий ходим Саидахмад Ишанходжаев маъруза билан иштирок этиб, Асосий қонунимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар беришди.