Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган учрашув – Парламент тадқиқотлари институти
Конституциявий ислоҳотлар

  Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    Унда Қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари, “Ўзбекипаксаноат” ва “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмалари ходимлари, қолаверса, тизим таркибидаги қайта ишлаб чиқариш корхоналари ва кластерлар раҳбарлари иштирок этди.

    Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шахноза Жолдасова маъруза билан қатнашди.

  Қайд этилганидек, фуқаролар томонидан амалдаги Конституцияни такомиллаштириш бўйича кўплаб таклифлар ва мулоҳазалар билдирилган. Бу, албатта, конституциявий ислоҳотларнинг объектив ҳаётий зарурат эканлигининг яққол исботидир.

   Тадбир асносида Конституциявий қонун лойиҳасидаги инсон қадр-қимматини таъминлашга, инсоннинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган нормалар мазмун-моҳияти ҳақида асослантирилган мисоллар билан иштирокчиларга батафсил тушунча берилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan