Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди – Қонунчилик муаммолари институти
Конституциявий ислоҳотлар

Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунучилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссияси раиси Акмал Саидов иштирокида Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ҳокимлик ва ташкилот ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда А. Саидов Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирганини қайд этди.

Шунингдек, Конституциявий комиссия раиси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ёзиб олинди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan