Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар ва қўшимчалар AТ Халқ банкида муҳокама қилинди.
Халқ банки марказий аппарати катта мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда 100дан ортиқ ҳамда “ZOOM” платформаси орқали ҳудудлар ва филиаллардан 5 мингдан ортиқ банк ходими иштирок этди.
Давра суҳбатига Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари институти бўлим бошлиғи Гулноза Сатторова таклиф этилди.
Давра суҳбатида хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, ҳомиладор ёки ёш болали аёлларни ишга қабул қилишдан бош тортиш, ишдан бўшатиш ёки уларнинг иш ҳақини камайтиришни тақиқлаш, ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд ва кам таъминланган фуқароларнинг шароитини яхшишлаш, шунингдек, педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга йўл қўймаслик каби бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар муҳокама қилинди.
www.uza.uz