Конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати – Қонунчилик муаммолари институти
Конституциявий ислоҳотлар Янгиликлар

  АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»да Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 Унда банк Бошқаруви раҳбарияти ва ходимлари, ҳуқуқшунос экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шаҳноза Жолдасова Асосий қонунимизга киритилаётган ўзгартишлар юзасидан маъруза қилди.

  Таъкидланганидек, Конституциявий комиссияга бир ой давомида 62 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган ва бу мамлакатимиздаги очиқлик, ошкоралик сиёсатининг амалий натижасидир.

 Муҳокамаларда банк ходимлари ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдиб ўтдилар.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan