Соҳавий билим ва амалий кўникмаларни ошириш йўлида – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2022 йил 6 июль куни Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Профессионал ўқитиш марказида қайта тайёрлаш курси тингловчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирга Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов, Тошкент давлат юридик университети профессори в.б. Отабек Нарзиев ҳамда Энергетика вазирлиги вакиллари таклиф этилди.

Тренинг давомида экспертлар томонидан юридик хизматни назария ва амалиёт уйғунлигида олиб бориш, юридик хизмат соҳасидаги янгиликлар, шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган ҳуқуқ соҳасидаги, шу жумладан айни кунларда қизғин паллага кирган конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида маърузалар қилинди.

Жараёнда тингловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Манба

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan