Бош прокуратура Aкадемиясида “Прокурорлик фаолияти”, “Тергов фаолияти”, “Коррупцияга қарши кураш” ва “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” йўналишлари магистрантлари учун якуний давлат аттестацияси бўлиб ўтди.
Якуний давлат аттестацияси жараёни Раис — Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов, аъзолари — Бош прокуратуранинг тажрибали амалиётчи ходимлари, Бош прокуратура Академияси ва бошқа ҳамкор олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек Бош покуратуранинг Жамоатчилик кенгаши вакилларидан иборат Давлат аттестация комиссияси томонидан ташкил этилди.