Ўзбекистондаги сайловчиларнинг қарийб 33 фоизини ёшлар ташкил этади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистонда сайловчилар сони 21,2 миллион кишидан ошган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Тошкентдаги халқаро конференцияда маълум қилди.

МСК раисининг маълумотларига кўра, ҳозирда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига 21 миллион 249 минг 921 нафар сайловчи киритилган. Улардан 6 миллион 993 минг 924 нафарини (қарийб 33 фоизи) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

880 минг 155 нафар ёшлар бу йил илк маротаба ўзининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланади.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев. 

Зайниддин Низомхаджаев сайловларни ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркибидаги 31 ёшгача бўлган йигит-қизлар сони-салмоғи 9 фоизни ташкил этишини, 41 ёшгача бўлганлар эса 28 фоизгача етишини таъкидлади.

Шунингдек, МСК раисининг таъкидлашича, сайловда дунёнинг 50га яқин мамлакати ҳамда ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда.

www.gazeta.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan