Парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йил 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси Раиси Муҳаммад Багир Қолибоф бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон давлатларининг савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш борасида қонунчилик органларининг аҳамиятини юксалтириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Суҳбат якунида парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштиришга келишиб олинди. Бу борада минтақавий ва халқаро парламентлараро ташкилотлар, жумладан, Осиё парламент ассамблеяси имкониятларидан ҳам кенг фойдаланиш назарда тутилмоқда.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan