Парламент палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2022 йил 14 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги ПФ-164-сон Фармонини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, мазкур Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги ПФ‒164-сон Фармонининг 2-бандидаги “соат 21:00 дан соат 07:00 га қадар” сўзлари “соат 23:00 дан соат 05:00 га қадар” сўзлари билан алмаштирилмоқда.

Мажлисда Олий Мажлис палаталарининг ушбу Фармонни тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси ўз ишини якунлади.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan