Учрашув конструктив руҳда ўтди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 14 июль куни Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидовнинг Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари, Элчи Шарлотт Адриан билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Европарламент ва Европа Иттифоқининг ҳамкор давлатлар парламентлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва бу борада хорижий мамлакатларнинг парламентлари ўртасида келгусидаги вазифалар ҳамда ўзаро тажриба алмашиш ишларини янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ш. Адриан сўзи бошида учрашувга розилик берилгани учун Қонунчилик палатасининг вакилларига ўз миннатдорлигини билдирган ҳолда Янги Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати, жумладан ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги барқарор ривожланишни таъминлашда парламентнинг роли муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлади.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва ташаббуслари натижаси мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар билан бир қаторда, Янги Ўзбекистоннинг “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида олиб борилаётган мамлакатдаги жадал ислоҳотлар Марказий Осиё мамлакатлари орасида етакчи давлат сифатида ўзини намоён қилаётгани, шунингдек минтақадаги барқарор вазиятни таъминлашда ўта муҳим ўринга эгалигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Элчи Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи янада юқори даражага кўтарилаётганлигини ҳамда унинг мамлакатдаги жадал ислоҳотларни амалга оширишда халқаро нормаларда акс эттирилган ҳамда халқаро тузималар томонидан билдирилган тавсияларни эътибордан четда қолдирмаётганлигини Европа Иттифоқи катта қизиқиш билан кузатаётганини эътироф этди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ташки сиёсатининг прагматик очиқ ва шаффоф юритилаётгани мамлакатда тинчлик-барқарорлик, инсон қадрини улуғлаш ҳамда унинг демократик жамиятдаги ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш ва бошқа соҳалардаги амалга оширилаётган изчил ислоҳотларда намоён бўлмоқда.

Меҳмон айни вақтда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик ва халқ муҳокамасидан ўтаётгани, конституцион ислоҳотларни амалга оширилиши қизғин бахс ва муҳокамаларга бой бўлаётгани, шунингдек ҳозирги кунга қадар аҳоли томонидан турли инновацион платформалар орқали қонун лойиҳаси бўйича билдирилаётган таклифларнинг ҳар бири синчковлик билан пухта таҳлил қилиниши ҳамда ушбу жараёнларнинг очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилишини таъминлашдаги парламент вакилларининг фаол иштироклари таҳсинга сазоворлигини маълум қилди.

Ш.Адриан суҳбат якунида Европа Иттифоқининг “ИНТЕР ПАРЕС” лойиҳаси доирасида парламентда қонун ижодкорлиги соҳасида самарадорликни кучайтириш, инновацион технологиялардан фойдаланиш, илмий тадқиқот олиб бориш ва ўзаро тажриба алмашишдаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришга доир
ўз таклифларини билдирди.

Ўз ўрнида Қонунчилик палатаси вакиллари ҳам бу борада инновацион самарали ва ноодатий механизмларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув конструктив руҳда ўтди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan