Конституциявий ўзгаришлар – ҳаётий зарурат – Парламент тадқиқотлари институти
Конституциявий ислоҳотлар Янгиликлар

Фарғона туманида ўтказилган «Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати» мавзусидаги тарғибот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Мамажонова иштирок этиб, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан маълумот берди.  

Учрашувда «Обод» маҳалласи раиси А.Каримхўжаев, «Наврўз» маҳалласи раиси Ш.Ҳайдаров ҳамда маҳалла фаоллари сўз олиб, бу борадаги ўз фикр-мулоҳазаларини, асосли таклифларини билдирди.

Хусусан, мамлакатимизда кечаётган Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирганлиги ҳамда ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлганлигини таъкидлади.

Маҳалланинг мақоми ва давлат органларининг бу борадаги вазифалари Асосий қонунимизда белгилаб қўйилаётгани кўпчилик юртдошларимиз эътибор марказида эканлиги қайд этилди. Фуқаролар томонидан берилган барча саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan