А. Саидов халқаро конференцияда иштирок этди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро Иттифоқининг вице-президенти, Парламентлараро Иттифоқининг ижроия қўмитаси аъзоси А.Саидов Парламентлараро Иттифоқнинг Гендер ҳамкорлик бўйича гуруҳи томонидан Нигерияда ташкил этилган видеоконференция шаклидаги вебинарда иштирок этди.

Мазкур тадбирнинг кун тартибида давлат бошқаруви органлари ҳамда бевосита парламент фаолиятида аёлларнинг ўрни ва нуфузини ошириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. А. Саидов ушбу йўналишда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан “Гендер тенгликни таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги маърузаси билан хорижий мамлакат парламентлари вакилларини таништирди.

Унда мамлакатимизда гендер тенглик масалалари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада бошқарув соҳасидаги аёллар сонининг ортиши, сўнгги кунларда Конституциявий ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли амалий чора-тадбирларга тўхталиб ўтди.

Вебинар давомида иштирокчилар мазкур йўналишда миллий қонунчиликда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ҳақида ўзаро фикр алмашиб, халқаро ҳамжамиятда мамлакатларнинг турли соҳаларда гендер тенгликни таъминлаш масаласи юзасидан истиқболдаги парламентлараро платформаларда ўзаро тажриба алмашишга келишиб олишди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan