Ўзбекистон делегацияси Сеулда Корея Республикаси давлат қонунчилиги вазири билан учрашди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Корея Республикаси давлат қонунчилиги вазири Ли Ван Гю билан учрашди.

Жанубий Корея Давлат қонунчилиги вазирлиги 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, давлат қонунчилигини назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи орган саналади.

Мулоқот чоғида икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳам маълумот тақдим қилинди.

Ўз навбатида, Ли Ван Гю мазкур ислоҳотлар жараёнига ижобий баҳо бериб, бу борада у мамлакат миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштириш, уни умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича қисқа муддатда амалга оширилган тизимли ишлар, хусусан, Сайлов кодекси қабул қилинганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда Корея Республикаси Давлат қонунчилиги вазирлиги билан Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масаласи бўйича ҳам фикр алмашилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan