Путин Шавкат Мирзиёевни Александр Невский ордени билан тақдирлади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Александр Невский ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Владимир Путин томонидан имзоланган ҳужжат матнига кўра, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун орден билан тақдирланди.

Александр Невский ордени Россия Федерациясининг давлат мукофоти ҳисобланади.

www.daryo.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan