Келиб тушган ҳар бир таклиф атрофлича кўриб чиқилмоқда – Қонунчилик муаммолари институти
Конституциявий ислоҳотлар

Маълумки, жорий йилнинг 1 август куни Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамаси учун ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Бироқ қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар келиб тушиши давом этмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-2 август кунлари Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан жами 2 345 та таклиф келиб тушган бўлиб, ушбу таклифлар ҳам “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида Конституциявий комиссиянинг Таклифлар билан ишлаш гуруҳи томонидан ўрганилиб, таҳлил қилиниб, тизимлаштирилмоқда.

Таклифлар билан ишлаш гуруҳи томонидан фуқаролардан келган таклифларнинг конституциясига тегишлилари ажратилиб, Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталарига киритиб борилмоқда.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan