Мурожаат йўллаган аҳоли вакилларига сенатор томонидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Хабарингиз бор, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳудудларда 29-ялпи мажлисда кўриб чиқилган масалалар мазмун-моҳиятини тушунтириш, аҳоли вакиллари томонидан Сенатга йўлланган мурожаатлар юзасидан амалий ёрдам бериш мақсадида ҳудудларда маҳаллий Кенгаш депутатлари, котибият мудирлари, комиссия аъзолари, маҳаллий ижро ҳокимияти масъуллари билан бирга фуқаролар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Бу борада Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров Андижон вилоятида амалий ишлар олиб борди.

Жумладан, сенатор Андижон вилоятининг Балиқчи туманида Сенатнинг 29-ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан учрашув ўтказди.

Унда сенатор, маҳаллий Кенгаш депутатлари, котибият мудирлари, фаол фуқаролар, туман ҳокимлиги ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, Т.Мадумаров Сенатга келиб тушган мурожаатларда кўтарилган масалаларга туман ҳокимлиги ва тегишли раҳбарлар билан биргаликда амалий ечим топди.

Бундан ташқари, сенатор Избоскан туманида ҳам аҳоли вакиллари билан учрашиб, энг аввало, Сенат ялпи мажлисида кўрилган масалаларнинг барчаси халқ манфаати, фуқаролар турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилишини айтиб ўтди. Мурожаат йўллаган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan