Олий Мажлис Сенати Раиси АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

22 август куни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича кокус»нинг ҳамраиси, конгрессмен Трент Келли бошчилигидаги АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон – Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, охирги йилларда икки томонлама парламентлараро алоқалар динамикасида сезиларли фаоллик кузатилмоқда.

Бунга албатта, Ўзбекистон Республикаси Президентининг очиқ, конструктив ва прагматик ташқи сиёсати кўп жиҳатдан туртки бўлмоқда.

Икки давлат парламентлари ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишида “Ўзбекистон–АҚШ” парламентлараро гуруҳи ҳамда   АҚШ Конгрессидаги “Ўзбекистон бўйича кокус”нинг саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.

Учрашувда ҳамкорликнинг парламентлараро алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, демократик ислоҳотларни амалга ошириш каби соҳаларда мустаҳкамлаш масаласига эътибор қаратилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan