Навбатдаги семинар-тренинг – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Европа Иттифоқи молиялаштирилаётган “БМТ ТД томонидан танланган пилот ҳудудлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузуридаги Жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини тузиш” лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятининг Ховос туманида семинар-тренинг ўтказилди.

  Унда Ховос тумани ҳокими ва Халқ депутатлари кенгаши ҳузурида тузилган Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари, Сирдарё вилояти ва Ховос туман Халқ депутатлари кенгашлари депутатлари, туман ҳокимлиги масъуллари, прокуратура, адлия, соғлиқни сақлаш, таълим, ички ишлар органлари раҳбарлари ва туман оммавий аҳборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

  Семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад – Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзоларига уларга юклатилган вазифаларидан бири бўлган ҳоким ва Халқ депутатлари Кенгаши сессиясига қўйилаётган масалалар бўйича таклиф ва тавсияларни шакллантириш ҳамда жамоатчилик назорати тадбири ўтказиш ҳисобланади.

   Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари Ховос тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига қўйилган масала – Соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Н.Насруллаевнинг туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ҳизматлар сифати ҳақидаги ҳисоботини эшитишди.

   Ҳисобот якуни бўйича Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари томонидан туман соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарларига кўплаб саволлар берилди ва мазкур соҳадаги ишларни яхшилаш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

   Тадбирнинг иккинчи ярмида Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари туманнинг бир қатор тиббий муассасалари (туман оилавий поликлиникаси, маҳалла тиббиёт пункти ва марказий касалхона)нинг фаолияти билан бевосита жойига чиқиб танишишди. Ўрганиш жараёнида мазкур муассасалар фаолиятини янада яхшилаш бўйича Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари томонидан қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

   Иккала тадбирнинг натижалари бўйича Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар шакллантирилиб, Ховос тумани хокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарига тақдим этилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan