Муваффақиятлар бардавом бўлсин! – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

  Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази, Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан “Янги Ўзбекистонда инсон қадри” мавзусида республика кўрик танлови ўтказилди.

 “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари” мавзусида бўлиб ўтган илмий-амалий конференция жараёнида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

   Маълумот учун: ушбу танловга ёш олимлар ва профессор-ўқитувчилардан иборат 73 нафар иштирокчидан юзга яқин мақола келиб тушган.

  Қувонарлиси “Янги Ўзбекистон” газетасининг 2022 йил 1 июнь кунги 108-сонида “Янги Ўзбекистон ташаббуслари: иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим асоси” мавзусида эълон қилинган мақоласи билан танловда иштирок этган ҳамкасбимиз – Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Акбаршоҳ Тешабоев 3-ўрин билан ғолиблар қаторидан жой олганлиги бизга чексиз мамнуният бағишлайди.

   Бу, албатта, истиқлолимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида ўзига хос совға бўлди, десак адашмаган бўламиз.

    Барча ғолиб ва совриндорларни чин дилдан қутлаб қоламиз!

    Муваффақиятлар бардавом бўлсин!

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan