Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида муҳокама этиладиган муҳим масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

2022 йил 29 август куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида муҳокама этилиши режалаштирилган масалалар дастлабки кўриб чиқилди.

Тадбирда сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари масъул ходимлари, Қўмита ҳузуридаги эксперт гуруҳи аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сенаторлар “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилди. Қонунни ўрганиш бўйича Сенат томонидан тузилган ишчи гуруҳ ўз фаолияти натижалари ҳақида маълумот берди. Вазирлик ва идоралар, экспертлар томонидан кўриб чиқилаётган Қонунни такомилига етказиш бўйича 60 дан ортиқ турли таклифлар киритилдгани таъкидланди. Кенг қамровли ўрганиш ҳужжатда амалдаги қонунчиликка зид бўлган ва янада ривожлантиришни талаб қилувчи бир қатор нормалар ва формулалар мавжудлигини кўрсатди.

Шундан сўнг Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти тўғрисидаги ахборот кўриб чиқилди. Маърузада мамлакатимиз ташқи сиёсат идорасининг халқаро майдонда миллий манфаатларни ифодалаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, хорижда фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, халқаро муносабатлар соҳасида давлат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари тақдим этилди.

Шунингдек, олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича тасдиқланган “йўл хариталари”нинг вазирлик ва Ўзбекистоннинг хориждаги муассасаларии томонидан амалга оширилишининг бориши муҳокама қилинди.

Мажлис якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бош илмий ходими, юридик фанлар номзоди Саидаҳмад Ишанходжаев иштирок этди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan