Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан бир гуруҳ чет эл фуқароларини мукофотлаш тўғрисида – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Давлатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва улкан демократик ўзгаришларни, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган глобал ва минтақавий ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқларимиз орасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини тобора мустаҳкамлаш, узоқ муддатли ва кенг қамровли муносабатларни янги босқичга кўтариш борасидаги самарали фаолияти учун қуйидагилар «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин:

1. Фуат Октай – Туркия Республикаси Вице-Президенти

2. Мантуров Денис Валентинович – Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси ўринбосари – саноат ва савдо вазири

3. Холид Абдулазиз ал-Фалиҳ – Саудия Арабистони Подшоҳлиги Инвестициялар вазири

4. Муҳаммад бин Абдулла ал-Гаргавий – Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири

5. Люк Девин – Европа ташқи алоқалар хизмати Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори ўринбосари

6. Ван Яньчжи – Ипак Йўли Жамғармаси президенти – Директорлар кенгаши ижрочи директори (Хитой Халқ Республикаси)

7. Дэниел Розенблюм – АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

8. Гулиев Гусейн Рзагулу ўғли – Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

9. Черникова Алевтина Анатольевна – Россия Федерациясининг «МИСиС» миллий технологик тадқиқотлар университети ректори

10. Малышев Владимир Сергеевич – Бутунроссия давлат кинематография институти ректори

11. Трегулова Зельфира Исмаиловна – Третьяков Давлат галереяси Бош директори (Россия Федерацияси)

12. Зиядуллаев Наби Саидкаримович – Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти                   Ш.Мирзиёев

www.president.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan