Бугун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташаббуси билан вазирлик ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамкорлигида вазирлик тизимидаги давлат хизматчилари иштирокида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув семинарлар бошланди.
Илк ўқув семинар “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади ва соҳага оид қонунчилик асослари” мавзусида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари ва тизим ташкилотлари ходимлари қатнашувида ташкил этилди.