Депутатлар жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг саммитида иштирок этмоқда (фото) – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити давом этмоқда. Унда БМТ, Парламентлараро иттифоқ ва унга аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл-спикерлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 17 давлатдан 120 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, ҳозирги замонда парламентаризм тобора ривож топаётган даврда дунёдаги нуфузли ташкилотлардан бири ҳисобланган Парламентлараро иттифоқ дунёда демократик жараёнларнинг ривожланишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Мазкур халқаро тузилма хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда миллий парламентларнинг мамлакатларнинг барқарор ривожланишини таъминлашдаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда бу йўлда яна-да кучли, инклюзив бўлишига хизмат қилмоқда.

Халқаро анжуманда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов қатнашмоқда.

www.dunyo.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan