Жараёнда туман ҳокимияти ва халқ депутатлари Кенгаши ҳузурида тузилган Жамоатчик-маслаҳат кенгашлари билан туман ҳокими томонидан кўриб чиқилаётган масалалар (қарор, дастур лойиҳаси ёки муайян тадбирлар)га оид маслаҳатлар бериш ҳамда ҳудуддаги долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича машғулотлар ўтказилди.
Машғулотларда таклифлар тайёрлаш билан бирга тумандаги объектларни кўздан кечириш, бунда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, натижаларни шакллантириш ва расмийлаштириш каби масалалар кўриб чиқилди.
Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.