Мартин Чунгонг: гендер тенглик борасида қилинаётган ишларни Ўзбекистон бошқа мамлакатларга ҳам тарғиб этиши лозим – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

– Ушбу жуда муҳим тадбирда биз биринчи марта Марказий Осиёдаги энг долзарб масалаларни муҳокама қилдик. Менимча бу Ўзбекистонда гендер тенглик тан олинишининг ёрқин исботи. Кеча мамлакат президенти билан учрашдик, унда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги, сиёсатдаги ролини ошириш бўйича қилинган ишлар муҳокама қилинди.  Айтиш керакки, Ўзбекистонда бу борада жуда яхши мисоллар бор. Хусусан, Олий Мажлис Сенатини ҳам аёл раҳбар бошқаради. Гендер тенглик борасида қилинаётган ишларни Ўзбекистон бошқа мамлакатларга ҳам тарғиб этиши лозим. Саммитда барча иштирокчи мамлакатлар гендер тенглик борасидаги тажрибаларини тақдимот қилишди. Биз ушбу масалаларга парламент қандай ҳисса қўша олишини муҳокама қилдик.

Мартин Чунгонг,

Парламентлараро иттифоқ бош котиби

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan