Ноқонуний равишда олиб борилаётган олтин қазиш ишлари жойига чиқиб ўрганилмоқда – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳудудларда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Шу жумладан, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурхонов ва сенатор Т.Мадумаров Навоий вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.

Ўрганишларнинг илк кунида сенаторлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ  “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг ер қаъри участкаларида олтин изловчилар усулида қимматбаҳо металларни қазиб олишга оид қисмини ўргандилар.

Дастлаб, ишчи гуруҳи мазкур соҳада масъул бўлган соҳа раҳбарлари, мутахассислар, экспертлар билан гаплашиб, мавжуд муаммо ва унинг олдини олиш йўлларини муҳокама қилди.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ Навбаҳор туманидаги Берансой даласида бўлиб, у ерда ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ ҳолатларни ўрганди.

Қайд этилишича, ушбу ҳудудда ноқонуний олтин қазувчилар томонидан бир нечта ўраларда қазиш ишлари олиб борилган, лекин ишчи гуруҳ масалани жойида ўрганганда қонунбузарлар барча тегишли буюмларини ташлаб қочиб кетганлиги аниқланди.

Келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш, назоратни кескин кучайтириш мақсадида вилоят мутасадди ташкилотларига топшириқлар берилди.

Маълумот ўрнида, сенаторлар бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи таркибида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Навоий ихтисослаштирилган прокуратураси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Кон-геология назорат қилиш инспекцияси масъуллари иш олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan