Сенат Ишчи гуруҳи иштирокида аграр соҳада кластерларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг раиси Б.Тажиев бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари мамлакатимизда агробизнеснинг кластер моделини кенг жорий этиш, кластерлаш жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш юзасидан Сирдарё вилоятида бўлди.

Ташриф давомида вилоятдаги кластер раҳбарлари билан учрашув ўтказилди. 

Учрашувда таъкидланганидек, мамлакатимизда, хусусан, вилоятда қишлоқ хўжалигига инновацияларни жорий этиш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, агрокластерларнинг муваффақиятли йўлга қўйилаётгани тизимда тамомила янгича муносабатларнинг шаклланишига замин яратмоқда.

Тадбиркорлар, жумладан, деҳқон-фермерлар учун қулай ишбилармонлик муҳитининг таъминланаётгани ушбу йўналишда инвестициялар салмоғининг ошиши, пировардида сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилиши имконини бермоқда.

Қайд этиш лозимки, ҳудудда кластерлар нафақат пахтачилик, балки мева-сабзавотчилик, узумчилик ва бошқа тармоқларда ҳам муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

Ўрганиш давомида вилоятда кластерларни кўпайтириш ва улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам арофлича таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Қолаверса, ушбу соҳани такомиллаштиришга қаратилган ишларни жорий йилда жадал давом эттириш, жумладан, экспорт ҳажмини кескин ошириш зарурлиги ва бу борадаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, аграр соҳага доир янги тенденцияларнинг қонуний асосларини такомиллаштириш борасида ҳам таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan