Президент «Экологик аудит тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, атроф-муҳитга таъсири кам бўлган субъектлар ихтиёрий, таъсир кўрсатиш хавфи ўрта ёки кўплари эса ҳар йили аудитдан ўтказилади. Текширув якуни бўйича аудит хулосаси тузилади.
Президент 15 март куни «Экологик аудит тўғрисида”ги қонунни имзолади, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Ҳужжатга кўра, экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган, экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари белгиланадиган шартнома асосида ўтказилади.
Экологик аудит субъектининг фаолияти тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бир йил давомида текширилмайди.
www.gazeta.uz