Қонун лойиҳаси қандай ўзгартишларни назарда тутади? – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Мамлакатимизга олиб кирилаётган товар моддий бойликларнинг хавфсизлиги, истеъмолга яроқлилиги, қолаверса, бугунги пандемия даврида турли касалликларнинг мамлакат ичкарисига кириб келишининг олдини олиш божхона хизмати ходимларидан катта масъулият талаб қилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида кўриб қилган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида қатор нормалар белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2020 йил 5 июндаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 20 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан асосий мақсад – юқорида қайд этилган Президент фармон ва қарорларини ижросини таъминлаш, амалиётда учраётган муаммоли ҳолатларни келтириб чикараётган қонунчиликдаги номувофиқликларни бартараф этишга қаратилган.

Мазкур ҳужжат билан божхона органларининг асосий вазифалари доирасига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш киритилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ёки махсус унвонлар ва даражалар мавжуд бўлишини назарда тутувчи бошқа органлардан божхона органларидаги хизматга ўтказилган шахсларга хизмат қилган йиллари учун фоизли устамани белгилашда аввалги иш жойидаги хизмат ёки меҳнат стажи инобатга олинади.

Умуман олганда, қонунга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар божхона хизмати соҳасини янада такомиллаштиришга ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan