Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзо мамлакатлари Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) томонидан “Органик қишлоқ ҳўжалиги тўғрисида”ги модель қонунни ишлаб чиқиш бўйича тузилган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ишлаб чиқилган “Органик қишлоқ ҳўжалиги тўғрисида”ги модель қонуннинг навбатдаги лойиҳаси кўриб чиқилди.
Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон парламентлари вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, шунингдек, Ишчи гуруҳ таркиби иштирок этган муҳокамаларда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Алимжон Акилов асосий маърузачи сифатида қатнашди.
Жараёнда модель қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилди ва лойиҳанинг аксарият моддалари маъқулланди.
Якунида, модель қонуннинг навбтдаги лойиҳасини 2022 йил 27 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ ПАнинг навбатдаги сессиясида муҳокама қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.