Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси танлов эълон қилди – Парламент тадқиқотлари институти
Эълонлар

Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига биноан хотин-қизларнинг давлат ва жамият олдидаги фидокорона хизматлари, мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий салоҳиятини оширишга қўшган ҳиссаси, илмий ва амалий соҳалардаги эришган ютуқларини рағбатлантириш учун алоҳида давлат мукофоти таъсис этилиши назарда тутилган.

Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик вакиллари ўртасида мазкур мукофот номи ва логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этувчилар ўзларининг ижодий ёндашувларини намоён этишлари мумкин. Яъни мазкур мукофотнинг номи ва логотипи яратилишида ўз фикрларини баён этади. Бунда логотип ғоясининг теранлиги, ихчам ва аниқ ифодаланишига алоҳида эътибор қаратилади.

Иштирокчилар ижодий ишларини жорий йилнинг 25 март кунига қадар womencom_senat@mail.ru ҳамда телеграмдаги womencom_senatbot га юборишлари мумкин.

Танловда уч нафар ғолиб аниқланади. Ғолиблар пул мукофоти ҳамда махсус диплом билан тақдирланади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan