Инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги бўйича тренинг ўтказилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси “Фуқаролик жамиятини ролини Ўзбекистондаги аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини ҳимоя қилиш, кенгайтириш мақсадида кучайтириш” ACTED лойиҳаси билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва халқаро мажбуриятлар бўйича парламент аъзолари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ҳукумат ва давлат органлари вакиллари учун тренинг ўтказди.

Унда гендер тенглиги, гендер масалалари бўйича халқаро қонунчиликни муҳокама қилиш ва давлат органлари вакилларининг Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги бўйича халқаро мажбуриятлари тўғрисида хабардорлигини ошириш, мамлакатда гендер тенглиги ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди.  

Иштирокчилар инсон ва аёллар ҳуқуқлари, камситиш ва тенгсизлик, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги бўйича халқаро ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар ва гендер масалалари бўйича муаммоларни оммалаштириш (гендер мейнстриминг) сессияларида мавзуларга доир масалаларни муҳокама қилишди.

Сўнгги ўттиз йил ичида Ўзбекистон гендер тенглигини таъминлаш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ҳиссасини расмий равишда билдириб келмоқда.

Хусусан, Пекин Платформаси ва Пекин Ҳаракатлар Режасига қўшилди, 1995 йилда Аёлларга нисбатан камситишни йўқ қилиш тўғрисидаги конвенцияни (CEDAW) имзолади ва Республика Конституциясида камситилмаслик ва аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлилик тамойиллари мустаҳкамланган.

Шунингдек, тренингда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги соҳасидаги халқаро мажбуриятлари ва маиший зўравонлик бўйича қонун ҳужжатларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, қолаверса, аёлларни ва эркакларнинг манфаатлари ва муаммоларини инобатга олинган қонунчилик, гендер масалалари бўйича муаммоларни оммалаштириш ёндашувларининг аҳамияти муҳокама қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan