Ташаккурнома – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2022 йил 27 октябрь куни Москвада Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг 90 йиллигига бағишлаб “Россия ва жаҳондаги халқаро тижорат арбитражи” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилган эди.

Ушбу анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов ўз маърузасида  ҳакамлик (арбитраж) судлари билан ваколатли (давлат) судлари ўртасидаги ўзаро муносабатларининг асосий йўналишлари, бу борадаги мавжуд ташкилий-ҳуқуқий муаммолар ва уларнинг ечими бўйича илмий асослантирилган таклиф ва тавсияларни илгари сурган эди.

Шу муносабат билан, Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси президенти С.Н.Катырин Ф.Отахоновга миннатдорчилик мактуби йўллади.

Чуқур ҳурмат туйғуси йўғрилган мактубда С.Н.Катырин бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий конференциядаги нутқи учун Ф.Отахоновга миннатдорчилик билдириб, “Сизнинг ушбу тадбирдаги иштирокингиз унинг аҳамиятини янада оширди, халқаро арбитражга қўшимча эътиборни жалб қилишга, замонавий шароитларда иқтисодий низоларни объектив, мустақил ва холис ҳал қилишни таъминлаш масалаларига салмоқли ҳисса қўшди”, дея таъкидлаган.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan