Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 28 октябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси тасдиқланди.
Янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодексида меҳнат муносабатларини тартибга солувчи янги қоидалар, тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратиш ва аҳоли бандлигини оширишга оид кўплаб нормалар киритилган.
Янги кодексдаги нормаларнинг тўғридан-тўғри ишлашида, ҳаётда самарали татбиқ этилишида меҳнат бозори иштирокчилари, ишчи-ходимлар, иш берувчилар, иш изловчилар ҳамда ваколатли ташкилот ва идоралар масъулларига Ҳужжатдаги моддаларнинг мазмун-моҳиятини содда, аниқ ва тўғри тушунтириш муҳим аҳамият касб этади.
Шунга кўра, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Самарқанд вилоятида Олий Мажлис депутатлари, сенаторлар, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти илмий ходимлари,, олимлар ва соҳа мутахассислар янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятини давлат органлари ва ташкилотлар масъулларига етказишга бағишланган семинарда иштирок этди.
Хусусан, сенатор ва депутатлар, институтимиз вакиллари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши, Самарқанд давлат чет тиллари институти ва Самарқанд шаҳрида жойлашган “Маҳалла ўқув марказида” бўлиб, Янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодекси ҳақида батафсил тушунтиришлар берди.
Семинарда Меҳнат кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш чоғида 10 дан ортиқ халқаро ташкилот, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенциялари, 60 дан зиёд давлат тажрибаси ўрганилгани, Кодекс лойиҳаси Қонунчилик палатасида 1 йил давомида жуда чуқур таҳлил этилиб, маромига етказилгани қайд этилди.