Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди. – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Мазкур қонун Касаба уюшмалари Сурхондарё вилояти Кенгаши биносида ташкилот корхона ва муассаса раҳбар кадрлари ҳамда маҳалла раислари ўртасида шунингдек туман (шаҳар) ҳокимликлари студиясидан иштирок этган масъулларга кенг тушунтирилди.

🔰 Кодексга кўра,

▫️меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;

▫️меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;

▫️меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;

▫️меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;

кенг тушунтирилди

Семинар якунида, сенаторлар, депутатлар, институт илмий ходимлари ва соҳа мутахассислари иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб бердилар.

Меҳнат Кодексининг мазмун-моҳиятини жойларда ижрочиларга етказиш юзасидан ўтказилаётган бу каби семинарлар мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам давом этмоқда.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan