Меҳнат кодекси тарғиботи давом этмоқда – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Айни кунларда жойларда ушбу кодекснинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинарлар, турли тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, Урганч шаҳрида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун моҳиятини кенг оммага етказиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис депутатлари, сенаторлар, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти илмий ходимлари, олимлар ва соҳа мутахассислар иштирокида ташкил этилган семинарда ҳам янги кодекснинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат Кодексида меҳнат муносабатларига доир қатор янги нормалар акс этди. Ушбу ҳужжатнинг ҳажми амалдагисига нисбатан деярли 3 баробар катта бўлиб, 600 га яқин моддани ўз ичига олган.

Мазкур кодекс истиқболда кичик бизнес субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланадиган аҳоли меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишга имкон беради. Расмий ва норасмий тармоқда мавсумий иш билан банд бўлганларнинг меҳнат ҳуқуқларини тартибга солишдаги бўшлиқлар ва қарама-қаршиликларни бартараф этади.

Семинарда ушбу ҳужжат соҳадаги қатор муаммоларни, меҳнат бозоридаги вазиятни инобатга олиб, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, қонуний ҳал қилишда, ишлаган ишига, иш берувчи эса киритган сармоясига муносиб тарзда эътибор ва рағбатга эга бўлишини кафолатлайдиган муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Янги кодексда бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқишни назарда тутувчи нормалар қўшилди.

Депутат ва сенаторлар, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти вакиллари мазкур учрашувлар давомида вилоятдаги бир қатор корхоналар, ташкилот ва идоралар, олий таълим муассасаларида ҳам бўлиб, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг аҳамиятини тушунтирди.

Семинарда иштирокчилар томонидан кўтарилган барча саволларга депутат ва сенаторлар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan