“Барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашда молия бозорининг роли: ҳуқуқий ва институционал тўсиқлар” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда “Барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашда молия бозорининг роли: ҳуқуқий ва институционал тўсиқлар” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди.

Унда парламент аъзолари, Президент Администрацияси, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, халқаро молия институтлари, етакчи маҳаллий компаниялар вакиллари, инвестиция воситачилари, БМТТД, USAID, хорижий молия бозорлари регуляторлари, АҚШ ва Буюк Британия элчихоналари ва бошқа дипломатик ваколатхоналар вакиллари қатнашди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева видеомурожаат йўллади.

Иштирокчилар ҳозирги вазият, хорижий мамлакатлар тажрибаси ва мамлакатимиз молия бозорини янада ривожлантириш йўлларини муҳокама қилдилар.

Молия соҳасидаги қонунчиликни имкон қадар либераллаштириш ҳамда портфель ва институционал инвесторларни фаол жалб қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида мавжуд барча имкониятлардан фойдаланиб, энг яхши халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда мамлакат молия бозорини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Муҳокамалар натижалари бўйича капитал бозорининг фаолият кўрсатиши ва ривожланиши, стратегик корхоналарни акциядорлик жамиятларига айлантириш, шу жумладан тижорат банкларини ислоҳ қилиш жараёнлари ва бошқа йўналишлар билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан Олий Мажлис палаталари томонидан доимий мониторинг юритиш ва назорат  олиб бориш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan