Сенатда Япония элчиси билан учрашув бўлиб ўтди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2022 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда С.Сафоев Япония элчисининг фаолияти самарали бўлгани ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга, мулоқот мобайнида икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳам муҳокама этилди.

Суҳбат давомида Президентимизнинг 2019 йилда Кунчиқар мамлакатга амалга оширган тарихий ташрифи Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ўзаро стратегик шериклик алоқалари учун янги уфқларни очиб бергани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якунида Япония элчиси келгусида ҳам икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини фаол қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan