Грант лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

 Сирдарё вилоятининг Ховос туманида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасида тузилган (БМТ ТДнинг 3 та пилот туманларида жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини тузиш ва потенциалини ошириш) грант лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

  Тадбирнинг аввалида Ховос тумани ҳокими ва халқ депутатлари кенгаши ҳузурида тузилган жамоатчилик-маслаҳат кенгаши аъзолари билан семинар-тренинг ўтказилди. Унда Институтнинг бўлим бошлиғи A.Aкилов ҳамда Косонсой тумани халқ депутатлари кенгаши котибият мудири Д.Валиевалар томонидан жамоатчилик-маслаҳат кенгаши аъзоларига уларнинг функциялари ривожланган демократик давлатлар, жумладан Франциянинг Иқтисодий, ижтимоий ва экологик кенгаши фаолияти мисолида қандай амалга оширилиши кераклиги ва умуман фаолиятнинг барча жиҳатлари бўйича таклифлар ва тавсиялар берилди.

  Шунингдек, тадбирда A.Aкилов ва Институтнинг бош илмий ходими Р.Сайидов томонидан Ховос тумани жамоатчилик-маслаҳат кенгашларининг фаолияти, уларнинг функцияларини қай даражада бажарилиши, самарадорлиги, фаолиятининг қайси жиҳатларини такомиллаштириш кераклиги бўйича туман ҳокими, унинг ўринбосарлари, ҳокимият ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши аъзолари, жамоат ташкилотлари мутахассислари, маҳалла фаоллари ва кенг аҳоли қатламлари билан сўровномалар ва ходимлар самарадорлигини ошириш бўйича КPI орқали кадрлар билан ишлаш борасидаги фаолиятлари баҳолаб борилиши юзасидан батафсил ахборот, махсус тест саволлари берилди ва интервюлар ўтказилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan