2022 йил 16-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ҳамкорлигидаги «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ва БМТТД вакиллари билан бирга «БМТ ТДнинг пилот туманларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини тузиш ва салоҳиятини ошириш» грант лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбирлар ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирларда иккита асосий масалага эътибор қаратилди.
Биринчи масала – Институтнинг бевосита ёрдами билан БМТ ТД 3та туманларда: Сирдарьё вилояти Ховос тумани, Наманган вилояти Косонсой тумани ва Сурҳандарё вилоятининг Шўрчи туманида туман ҳокимияти ва халқ депутатлари Кенгашлари ҳузурида тузилган Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган семинар-тренингларини ўтказиш.
Семинар-тренинглар мазкур лойиҳа доирасида Франция мамлакатига ташкил этилган танишув сафари натижалари асосида пилот туманларида тузилган жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган. Мазкур тадбирда иштирок этган Институтнинг бўлим бошлиғи, лойиҳа раҳбари А.Акилов ва Косонсой тумани халқ депутатлари Кенгаши котибияти бошлиғи Д.Валиевалар томонидан жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, мазкур ҳудудларда тузилган жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари фаолиятини баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича аҳолининг муносабатини билиш, тегишли таклиф ва тавсияларини олиш мақсадида ижтимоий тадқиқотлар ўтказилди. Унинг жараёнида туман ҳокими туман, унинг ўринбосарлари, ҳокимият ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари, хотин-кизлар, ёшлар, ногиронлар жамиятлари вакиллари ва кенг аҳоли вакиллари билан сўровномалар ўтказилди ва интервьюлар олинди. Ишлаб чиқилган KPI методикаси асосида жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари фаолияти баҳоланди.
Иккинчи масала – БМТ ТД бошқа пилот туманларида: Жиззаҳ қилоятининг Бахмал туманида, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари хузурида жамоатчилик кенгашларини тузиш тўғрисида”ги 2018 йил 4 июль ПҚ 33837 сон Қарори ижросининг бажарилиши аҳволини ўрганиш ҳисобланади.
Мазкур мақсадда давлат органлари мансабдор шаҳслари ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, кенг аҳоли билан сўровномалар ва интервьюлар ўтказилди. Мазкур сўровномаларда ушбу туманларда жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини тузиш, унинг таркибини шакллантириш, асосий йўналишлари белгилаш, функцияларини бажарилиши бўйича керакли таклиф ва тавсиялар олинди.