Сенатор иштирокидаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Куни кеча Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Умаров томонидан фуқаролар қабули ташкил этилди.

Қабул жараёнларида 35 нафар фуқароларнинг муаммолари, талаб ва истаклари, фикр-мулоҳазалари тингланди.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонун нормалари асосида 30 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилди, 5 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар, муаммолар ечими юзасидан йўналишлар берилди.

Мурожаатларнинг аксарият қисмини уй-жой, моддий ёрдам, ер ажратиш билан боғлиқ юзага келган муаммолар, мансабдор шахсларнинг ҳаракатсизлиги ҳамда суд-ҳуқуқ билан боғлиқ бошқа масалалар ташкил қилди.

Сенатор томонидан мурожаатларнинг тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳамда натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳудудлардаги масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan