Навбатдаги манзил Косонсой – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

  Наманган вилоятининг Косонсой туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ва БМТ Тараққиёт Дастури (БМТ ТД) ҳамкорлигида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «БМТ ТДнинг пилот туманларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини тузиш ва салоҳиятини ошириш» грант лойиҳаси доирасида навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди.

  Унда лойиҳа раҳбари – Институт бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Алимжан Акилов, БМТ ТД вакиллари ва лойиҳа масъуллари А.Ходжаев, Г.Сотиволдиев, М.Мухсинбоева, шунингдек, халқаро экспертлар Адриан Ионеску ва Григорий Цхакая иштирок этди.

  Тадбир Косонсой тумани ҳокимлиги ва халқ депутатлари Кенгаши ҳузурида тузилган жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва кенг аҳоли қатлами вакиллари қатнашувида олиб борилди.

  Семинар-тренингда лойиҳа раҳбари А.Акилов, халқаро экспертлар А.Ионеску ва Г.Цхакая, Косонсой тумани халқ депутатлари Кенгаши котибияти мудири Д.Валиева тақдимотлар қилиб, давлат бошқаруви тизимига фуқароларни кенг жалб этиш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва аҳоли ўртасида мустаҳкам ҳамда ишончли алоқаларни ўрнатиш борасидаги хорижий амалиёт бўйича машғулотлар ўтишди. Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболлари хусусида тегишли таклиф ва тавсиялар бериб ўтишди.

 Шу билан бирга, А.Акилов томонидан мазкур туманда тузилган жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари фаолиятини баҳолаш ва самарадорлигини ошириш юзасидан аҳоли муносабатини аниқлаш мақсадида ижтимоий тадқиқотлар (сўровномалар, KPI саволномаси ва интервьюлар) ўтказилди. Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, ҳокимлик ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари, хотин-қизлар, ёшлар, ногиронлар жамиятлари ва кенг аҳоли вакиллари ўртасида ўтказилган ушбу сўровномалар (100 нафардан зиёд шахс иштирокида) ва интервьюлар (20 дан ортиқ шахс қатнашувида) олинди. Ишлаб чиқилган KPI методикаси асосида жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари фаолияти баҳоланди.

  Шу билан бирга, мазкур тадқиқот жараёнида жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини тузиш, унинг таркибини шакллантириш, асосий йўналишларини белгилаш, функцияларини бажариш амалиётларини янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар олинди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan