Бюджет жараёнлари очиқлиги таъминланади – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Давлат бюджетидан самарали фойдаланиш, бюджет очиқлигини таъминлаш муҳим масалалардандир.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айни мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Қонун лойиҳаси бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган.  

“Мамлакатимизда Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини кучайтириш, масофавий молиявий назоратни кенгайтириш, замонавий ахборот технологиялари ҳамда маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш, шунингдек, давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – деди депутат Ж.Қосимов. – Шу билан бирга, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан ўтказиладиган масофавий аудит тадбирлари кўлами, сифатини ошириш, ички аудит хизматларига хавфларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш имкониятларини кенгайтириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган нормалар янада такомиллаштирилиши лозим. Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси жараёнидаги юзага келаётган ноаниқликларни бартараф этишга ҳамда бюджет жараёнлари очиқлигини таъминлашга хизмат қилади”.  

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

www.uza.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan