Сенат Раиси Андижон вилоятида қатор учрашувлар ўтказди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 18 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, жамоатчилик вакиллари, фаол хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашиш мақсадида Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Андижон ва Бўстон туманларида бўлди.

Учрашувлар давомида қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳияти, хотин-қизлар ва вояга етмаган болаларни зўравонликдан асраш бўйича амалиётга киритилган ҳуқуқий ўзгартиришларга эътибор қаратилиб, аҳоли вакилларининг турмуш шароити, маҳаллаларда олиб борилаётган иш жараёнлари билан танишилди, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари билан ўзаро фикр алмашилди.

Жумладан, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар билан ташкил этилган учрашувда янгиланаётган Конституцияга киритилган нормалар мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.

Ўз навбатида, Сенат Раиси учрашувлар давомида янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинлари кафолатлари кучайтирилаётгани, таълим олиш ҳуқуқи ва имкониятлари кенгайтирилаётгани, ўқитувчилар конституциявий мақомга эга бўлаётгани, ёшлар ҳуқуқлари Конституцияси ҳимояси остида бўлиши каби янгиликларга тўхталди.

Шунингдек, Сенат Раиси мулоқотлар давомида таълим ва тиббиёт муассалари ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этилишига чек қўйиш борасида эришилган ютуқлар, бу борада Давлат раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси, ушбу натижаларни Конституция билан мустаҳкамлаш борасида қилинган ишлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берди.

Бундан ташқи, Т.Нарбаева вилоятда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, минглаб янги иш ўринлари ташкил этган тадбиркорлик субъектлари, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти, вилоятда олиб борилётган бир қатор бунёдкорлик ишлари билан танишди. Шунингдек, ижтимоий химояга муҳтож аҳоли вакиллари ва “Оилавий болалар уйи”да вояга етаётган болалар ҳолидан хабар олди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan